Виталий Денисов "Зенит"да Халкдан бошқа юлдуз футболчи йўқлигини айтди

Спорт 07 Июль 2015 1507

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси бўлмиш ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов «Зенит»ни юлдузлар клуби деб ҳисобламаслигини айтиб ўтди.

У жамоаси билан 12 июль куни «Зенит»га қарши бўлиб ўтадиган Россия Суперкубоги ўйинида ғалаба учун майдонга тушади. 

«Юлдузли «Зенит» — нима дегани бу? Ким у ерда юлдуз? Халк? Гарай, Витцель, Хави Гарсия? Халк – ҳа, юлдуз, лекин қолганлар... Ҳа, бу йигитлар яхши чемпионатларда ўйнаган, бироқ уларни улуғлаштириб юбормаган бўлардим», - дейди Денисов. 

«Биз ҳаммамиз ҳам одаммиз, томиримизда бир хилда қон оқади. Кўрамиз, ким кучлироқ чиқаркин ва кимда ғалабага бўлган иштиёқ кўпроқ бўларкин. Қўрқинчли жойи йўқ. Ўйин Питерда бўлади, «Зенит»га деворлар ҳам ёрдам беради, бироқ ўйин тақдири майдонда ҳал бўлади», - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов.

Бироз олдинроқ, "Локомотив"нинг бошқа бир ҳимоячиси Неманья Пейчинович 12 июль кунги ўйинга "жанговар" тайёргарлик олиб борилаётганини айтиб ўтган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар