WBO Флойд Мейвезерни чемпионлик камаридан маҳрум қилди

Спорт 07 Июль 2015 6258

Расман WBO Мейвезерни камаридан маҳрум қилди. Флойд яқинда Пакьяони мағлубиятга учратиб, WBO чемпионига айланганди. Мейвезер ярим ўрта ва биринчи ўрта вазн камарларига ҳам эгалик қилади. Бир вақтнинг ўзида иккита йўналиш камарига эга бўлиш эса мумкин эмас.
Шу сабабли Мейвезерга 3 июлгача қайси камарларни сақлаб қолишни ўйлашига муддат берилганди. Мейвезер эса қарорини эълон қилмади. Шу билан бирга Флойд Пакьяога қарши жанг учун 200 минг долларни ҳалигача ташкилотга тўлаб бермаган. Душанба кунидан бошлаб камар Тимоти Брэдли тўлақонли чемпионга айланди.

Кўпроқ янгиликлар