7 июль куни Хитойнинг Ledus компанияси Франциянинг Peugeot автоконцернидан "Сошо" клубини расман сотиб олди.

AFP хабарига кўра, келишув 7,9 миллион долларга амалга ошган.

"Сошо" кейинги мавсумда Франция чемпионатининг қуйи дивизионида иштирок этади.

Жамоа 1928 йилда ташкил топган бўлиб, шу вақтгача олий дивизионда 66 мавсум ўтказган ва бу борада Францияда рекордчи ҳисобланади.

"Сошо" ўз вақтида икки марта мамлакат чемпионлигига эришган ҳамда 2 марта Франция Кубогини қўлга киритган.