Япониядаги Сайтама шаҳри расмийлари сайёрадаги энг кекса эркакнинг вафот этганини маълум қилди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, Сакари Момои 113 ёшда бўлган.
1903 йили Фукусима префектурасида (Хонсю) дунёга келган Момои агрокимёдан дарс берган, бир қанча мактабларда директор лавозимида ишлаган. Қариндошлари марҳум умрининг охирига қадар ақлини сақлаб қолганлигини эътироф этмоқда.
Гиннесс китоби экспертлари 2014 йилнинг августида Момоини сайёрамизнинг энг ёши улуғ инсони деб тан олган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти 115 ёшни қаршилаган отахон истиқомат қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.