“Барселона” клуби президенти лавозимига энди 4 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. Булар – “Барса”нинг собиқ президентлари Жоан Лапорта ва Хосеп Мария Бартомеу ҳамда Тони Фрейша ва Агусти Бенедито, деб хабар бермоқда AS нашри.

Уларнинг барчаси ўз фойдаларига клуб аъзоларининг етарлича миқдордаги имзоларини тўплаганлар. Яна бир номзод Жоан Батист етарлича имзо тўплай олмаган.

Бартомеу 8 554 имзо, Лапорта – 4 272, Бенедито – 3 367 ва Фрейша 3 068 имзо тўплади.

“Барселона” президенти лавозимига сайловлар 18 июлда бўлиб ўтади.