Россиянинг “Победа” авиакомпанияси ўз рейслари чоғида сақич чайнашни тақиқлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Компания матбуот котиби Елена Селиванованинг сўзларига қараганда, сақичга тақиқ шу йилнинг июнь ойида жорий қилинган.

Илгарироқ компания директори Андрей Калмиков ўриндиқлар ва столларга сақич ёпиштириб кетилиши натижасида келаётган зарардан нолиган эди. Унинг сўзларига қараганда, битта сақични деб баъзан қайта таъмирлаш ишларига 100 минг рублгача пул сафрланган.