“Шайх Зайниддин” жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси

Lifestyle 08 Июль 2015 9810

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқилишидир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) таровеҳ намози хусусида бундай деганлар: “Ким рамазон кечаларида туриб, ибодат қилиш суннатлигига ишониб, савоб умид этиб ибодат қилса, олдинги гуноҳлари кечирилади” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган).


Хабарингиз бор, 17 июндан бошлаб мамлакатимиздаги кўплаб жоме масжидлар қатори пойтахтимизнинг марказий масжидларидан бири “Шайх Зайниддин” жоме масжидида ҳам таровеҳ намозлари бошланган эди. Кеча 7 июл куни таровеҳ намозида бошланган Қуръони карим тиловати Ҳасан қори ва Насрулллоҳ қорилар томонидан тамомига етказилди.


10 мингдан ортиқ намозхон иштирок этган хатмонада бир қатор диний уламолар, устозлар, мураттаб қорилар ва имом домлалар иштирок этишди. Хусусан, Тошкент шаҳар бош имом хатиби, устоз Анвар қори Турсунов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги дин ишлар бўйича қўмита мутахассиси, устоз Муҳаммад Бобур Йўлдош домлалар ташриф буюриб, ўзларининг ибратли насиҳатлари билан жамоатни хушнуд этишди.


Хатмонанинг сўнгги тасбеҳидан аввал намозхонларга устоз Анвар қори Турсунов маъруза қилди. Маърузада тинчлик, уни асраш, бугунги кун шукронаси, ёшларнинг илм олиши масалаларига тўхталди.


Хатмона якунида устоз Муҳаммад Бобур Йўлдош домла ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом-хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжид имоми Одилхон қори Юнусхон ўғли томонидан юртимиз тинчлиги ва элимиз фаровонлиги ҳамда дуоталаб намозхонлар хаққига дуои фотиҳалар қилинди.


Таъкидлаш керак, “Шайх Зайниддин” жоме масжидида давлатимиз раҳбарининг Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида ташкил этилган мазкур тадбирлар Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилигида юксак савияда олиб борилмоқда. Халқимиз Қуръони карим хатмонасини хотиржамлик билан адо этиб, яратилган шарт-шароитдан бениҳоя мамнун бўлди.
“Шайх Зайниддин” жоме масжидида таровеҳ намозлари давом этмоқда.

Muxlis.uz / “Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 101159 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48130 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52608 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9717 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20425 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 348 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 256 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 297 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 799 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2008 Жамият
Кўпроқ янгиликлар