2015 йилнинг сентябрида Сирғали даҳасини четлаб ўтадиган айланма йўл қурилиши якунланади. Бу ҳақда “Ўзавтойўл” компанияси мутахассиси Маҳмуд Жумабоевнинг сўзларига таянган ҳолда Uzbekistan Today нашри хабар бермоқда.
“Қурилиш ишлари деярли якунланди, фақат ёритиш ускуналарини ўрнатиш қолди. Очилиш тадбири шу йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган. 22 км.ли 6 чизиқли йўл Тошкент вилоятидаги Йикота қишлоғигача боради. У тўрт йилдан буён қурилаётган эди. У Тошкент ҳалқа йўлининг фаолиятини енгиллаштириб беради”, – деди мутахассис.