Корея Республикаси яқин келажакда мустақил равишда космик таҳдидга қарши курашиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий матбуотга таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Бу вазифани амалга ошириш учун бугун космик мониторинг маркази очилди. У орбитани кузатиш ва рақиблар сунъий йўлдошларини текшириш ишларига мўлжалланган.
Янги мудофаа объекти Сеулдан 180 км жанубдаги Чхунчхон-Намдо вилоятининг Керён шаҳрида жойлашган.

Таъкидланишича, коинот мониторинги сунъий йўлдошлар ва бошқа аппаратлар ҳаракати траекториясини кузатиш ва аниқлашга имкон беради. Корея ва АҚШ ўртасидаги келишувга биноан АҚШ қуролли кучлари коинотдаги вазият бўйича Сеулга керакли маълумотларни бериб туради.