Андижонда “Микрокредитбанк сармоялари – тадбиркорлик, бунёдкорлик ва тараққиёт хизматида!” шиори остида семинар ўтказилди

Ўзбекистон 08 Июль 2015 3009

Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Асака туманида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Марказий банки ҳамда “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ҳамкорлигида “Микрокредитбанк сармоялари – тадбиркорлик, бунёдкорлик ва тараққиёт хизматида!” шиори остида семинар ўтказилди

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш жойлари ташкил этиш, аҳолининг кенг қатлами, айниқса касб-хунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишларини янада кенгайтиришдан иборат. 

Давлатимиз Раҳбари ташаббуси ва 2006-йил 5-майдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони асосида фаолиятини бошлаган мазкур молия муассасаси қисқа давр мобайнида ўзининг кам фоизли микросармоялари билан аёл тадбиркорларимизнинг тўла ишончини қозонди ва уларнинг яқин ҳамкорига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 10-ноябрдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши соҳа ривожи учун янада катта имтиёз ва қулайликлар яратди. 

Юртбошимизнинг “Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ёш тадбирлар салоҳиятини рўёбга чиқишида дастуриламал бўлмоқда.

Турли давлат ва жомоат ташкилотлари вакиллари ҳамда аҳоли иштирокида ўтган мазкур семинарда халқимиз турмуш шароитини кўтариш, жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни баҳамжиҳатликда ҳал қилиш йўллари, бу борада яратилган шарт-шароит, имтиёзлар, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги, оилавий бизнесни ривожлантириш ҳусусида жонли мулоқот тарзида батафсил маълумотлар берилади. 

Тадбирда мазкур туманлардаги касб-ҳунар коллежларининг 40 нафар битирувчиларига, шунингдек, ўн нафар тадбиркор аёлларга банкдан имтиёзли микрокредитлар олиш имконини берувчи махсус сертификатлар тақдим этилди. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар