Эрон ядровий дастури бўйича келишувга эришилган тақдирда ҳам Эронга ракета технологиялари ва қурол-аслаҳа етказиб бериш борасидаги санкциялар сақланиб қолади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги манба хабар қилмоқда.

Аввалроқ Европа Иттифоқи кенгаши Эронга қарши санкцияларнинг амал қилишини тўхтатиш 10 июлгача узайтиргани маълум қилинганди.

Бундан ташқари, Эроннинг “олтилик” билан вақтинчалик келишуви амал қилиш муддати ҳам 10 июлгача узайтирилди.