АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер АҚШда Украинага ҳарбий кўмак кўрсатиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бу масалани қўриб чиқмоқдамиз, бироқ ҳали у бўйича қарор қабул қилмадик”, деб айтмоқда Картер.

Пентагон раҳбари Украинага қурол-аслаҳа етказиб бериш бўйича сенатор Жон Маккейннинг саволига ижобий жавоб берди.

Аввалроқ Украина маъмурияти раҳбари Андрей Таранов АҚШ Украинага 2015 йилнинг 1 октябридан аввалроқ қурол-аслаҳа етказиб бера олмаслигини маълум қилди.