Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай 22 нафар маслаҳатчини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Afghanistan.ru сайти хабар бермоқда.
Улар илгариги президент Ҳамид Карзай даврида тайинланган эди.
Ишдан бўшатилганларнинг тўлиқ рўйхати келтирилди. Улар ичида генерал Абдурраҳим Вардак, Воҳид Аҳмад Тоҳирий, Муҳаммад Ёсин Усмоний, Абдулғани Козимий, Муҳаммад Ашраф Расулий сингарилар бор.