Beeline дунёнинг энг қимматбаҳо брендлар рўйхатига кирди

Технология 08 Июль 2015 3398

Ўзбекистон алоқа оператори Beeline VimpelCom Ltd. Beeline бренди дунёнинг энг яхши 100 телекоммуникацион брендлари рўйхатига киргани ва 2,6 млрд АҚШ доллари миқдорида (кутилган савдолар асосида) баҳолангани ҳақида хабар беради. Brand Finance брендларга баҳо бериш бўйича энг йирик консалтинг компаниясининг талқинига кўра “2015 йилнинг 500 та энг яхши телекоммуникацион компаниялари” баҳоси бўйича маълумотлар чоп этилган.  

Мазкур йилнинг ҳисоботида дунёдаги 900га яқин алоқа операторлари ўрганиб чиқилган. VimpelCom Ltd. Beeline (Россия), Djezzy (Жазоир), Mobilink (Покистон), WIND (Италия) вa Kievstar (Украина) брендлари дунёнинг энг яхши 250 телекоммуникацион брендлари рўйхатига кирган. Brand Finance талқинига кўра “2015 йилнинг 500та энг яхши телекоммуникацион компаниялари” ҳисоботида бренднинг рақобатларга нисбатан куч, хатар ва бренд имкониятлари кўрсатгичлари келтирилган. Ҳисоботни тўрт йирик аудит компаниялар (Deloitte, KPMG, EY ва PwC), шунингдек назорат органлари, шу билан бирга Бирлашиш ва сотиб олиш бўйича Буюк Британия комиссияси тақриз қилган.

Эслатиб ўтамиз, Beeline бренди Ўзбекистонда ҳам кўп маротаба мукофотлар билан тақдирланган. 2011 йилда www.brandnews.uz сайтидаги онлайн-овоз бериш натижалари бўйича “Йилнинг энг яхши бренди” деб тан олинган, 2012 йилда эса Uzbekistan Brand Awards нуфузли мукофотининг “Йилнинг халқ бренди” ва “Ўзбекистон бозоридаги энг яхши халқаро бренд” номли икки номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Brand Finance — брендларга баҳо бериш бўйича энг йирик жаҳон консалтинг компанияси. 1996 йилда ташкил топган Brand Finance компанияси брендларга баҳо бериш ва умумий баҳоси миллиардлаб долларга тенг бўлган номоддий активлар соҳасида минглаб лойиҳаларни амалга оширган. Тафсилотлар http://www.brandfinance.com сайтида.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар