Тошкент вилоятининг Бўка туманида олиб борилган тадбирлар давомида бир қанча яширин цехлар фош қилиниб, уларнинг ноқонуний фаолиятларига барҳам берилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Жумладан, фуқаро М. Саматова қўлбола усулда ясалган мойжувозда чигитдан ёғ чиқариб сотаётгани маълум бўлди. Ҳовлидан чигит ва пистадан олинган ёғ аниқланди. М. Саматова бу ёғни қадоқлаб, сохта ёрлиқлар ёпиштириб сотган. тадбир давомида унинг хонадонидан 13.92 млн сўмлик 448 дона 5 л ли идишга қадоқланган ва 26 л қадоқланмаган ёғ топилди.
Шунингдек, И. Мамиров ва М. Яҳёевларнинг уйида чигитдан ёғ оладиган яширин цех борлиги аниқланди. Уларнинг хонадонидан мойжувоз, 80 л ёғ ва бошқа асбоб-ускуналар топилди.
Фуқаро К. Солиевнинг хонадонидан 5 750 дона қўлбола усулда тайёрланган хўжалик совуни, 3 200 кг хомашё, ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуна топилди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан керакли чоралар кўрилди.