Бухорода 64 хонадонга мўлжалланган тўрт қаватли “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон 08 Июль 2015 3427

Бухоро вилояти Когон шаҳрида 64 хонадонга мўлжалланган тўрт қаватли “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди, деб хабар берди УзА.

Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

“Камолот” уйи “Марсианин плюс” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди. Маросимда ёш оилаларга икки ва уч хонали уйларнинг калити топширилди. Улар орасида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фидокорона меҳнати билан тенгдошларига намуна бўлаётган турли касб эгалари, юртимиз шарафини халқаро миқёсда улуғлаётган ёш спортчилар бор.

– Мен дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлдим, – дейди ўзбек жанг санъати бўйича беш карра Ўзбекистон чемпиони, нуфузли халқаро мусобақалар совриндори Нодир Жумаев. – Ҳеч бир юртда ёшларга бизнинг мамлакатимизда бўлгани каби алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмайди. Мана, “Камолот” уйи бунинг ёрқин тасдиғидир. Биз икки хонали уйга узоқ муддатли имтиёзли кредит эвазига, ҳеч қандай бадал тўловисиз эга бўлдик. Бундай оталарча ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Когон темирйўлчилар шаҳри сифатида ҳам эътироф этилади. Табиийки, “Камолот” уйи калитини олганлар орасида ҳам темирйўлчилар кўпчиликни ташкил этади.

– Сизларга ҳавасимиз келади, бизнинг давримизда ёшларга бундай эътибор бўлмаган, дейишади ёши улуғ ҳамкасбларим, – дейди “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясининг Бухоро алоқа ва ишорат масофаси катта электромеханиги Умид Ғаффоров. – Улар ҳақ. Ёшим 26 да. Уч кишидан иборат оиламиз билан алоҳида квартирага кўчиб ўтдик. Банк кредитининг узоқ муддатли экани ёш оилалар учун жуда қулай. Турмуш ўртоғим ҳам темирйўлчи. Биз, темирйўлчилар оиласи юртимиз равнақи йўлида янада самарали меҳнат қиламиз.

“Камолот” уйи тобора чирой очаётган Аҳиллик кўчаси қиёфасини янада ўзгартириб юборди. Йил охирига қадар бу кўчада 32 хонадонга мўлжалланган яна бир кўп қаватли бино қурилиши режалаштирилган.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими М.Эсонов сўзга чиқди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар