Европа Грециянинг Еврозонадан чиқишига тайёрлана бошлади

Жаҳон 08 Июль 2015 6739

Еврокомиссия Грециянинг Еврозонадан чиқиши сценарийси устида иш бошлади. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер маълум қилди.

“Мен буни истамайман, лекин олдини ҳам ололмайман, Греция керакли ишни қилиши керак”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Ўз навбатида, Франция президенти Франсуа Олланд референдум якунлари мамлакатни мажбуриятлардан озод қилмаслигини таъкидлаб ўтди. “Ўз мажбуриятларига масъулият билан ёндашиш, мана шуни биз Грециядан кутмоқдамиз”, – таъкидлади у.
Грециянинг Еврозонада қолиши учун мамлакат раҳбарияти тегишли қарорларни қабул қилиши керак.

8 июнь куни бўлиб ўтган Еврозона давлатлари саммити иштирокчилари Грециянинг зиммасига 9 июлга қадар ўз ислоҳотлар дастурини эълон қилиш вазифасини юклади. Дастур ўз навбатида Еврогуруҳ томонидан муҳокама қилинади.
Шунингдек, саммитда масалани муроса йўли билан ҳал қилиш, Еврозонанинг барқарорлигини таъминлаш борасида келишувга эришилди.

Кўпроқ янгиликлар