Франция Мудофаа вазирлиги икки ҳафта ичида мамлакатдаги портловчи моддалар сақланувчи барча объектларнинг ҳимояланганини текширишга буйруқ берди.

Текширув натижаларига кўра қўриқлашни такомиллаштириш бўйича тегишли чоралар таклиф қилинади, деб хабар бермоқда объектларни қўриқлаш бошқармаси.

Бу қарорга Провансдаги “Миромас” ҳарбий базасидан 150 та детонатор ва 40 та қўл гранатаси ўғирлангандан кейин келинди.

Аввалроқ маълум қилинганидек, шунингдек кучли пластик портловчи модда ҳам ўғирланган. Экспертлар маълумотларига кўра, АҚШда террорчилар томонидан бу портловчи моддадан катта ўлчамдаги қўлбола портловчи қурилмани самарали портлатишда фойдаланилган.

Ҳозирда Марсель прокуратураси 7 июль куни куннинг ярмига келиб аниқланган ушбу ўғирлик ҳолати бўйича тергов олиб бормоқда. Полициянинг маълум қилишича, воқеанинг барча версиялари қаралмоқда. “Ўғирлик содир этилган пайтда базада бўлган барча зобитлар ва ҳарбий хизматчилар сўроқ қилинади”, деб айтилмоқда полицияда.

“Миромас” базасидаги қўшинлараро омборхона Франция қуролли кучларининг Африкадаги ҳарбий операцияларни таъминлашида логистик марказ сифатида ишлатилади.