«Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

Маданият 08 Июль 2015 4219

Бухорода «Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда УзА.

Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Бухоро вилояти ҳокими М.Эсонов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади. Бу жараёнда фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан бири – маҳалла фаол иштирок этмоқда. Уларнинг ваколат доираси кенгайиб, ходимларнинг билим ва малакасини ошириш тизими такомиллашмоқда. Бунда анъанавий ўтказиб келинаётган “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони соҳада олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида 8 мингдан зиёд маслаҳатчи иштирок этди. Уларнинг 14 нафари мамлакат босқичига йўлланма олди.

Иштирокчилар ўз фаолияти бўйича ҳудудда амалга ошираётган ишлари, эришган ютуқлари ва тажрибаларини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тақдим қилди. Тақдимотларда маслаҳатчиларнинг маҳаллаларда барқарор диний ва маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ҳудудда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, ногиронлар, кексалар, айниқса, ёлғиз қарияларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби йўналишларда амалга ошираётган ишларига эътибор қаратилди. Маслаҳатчиларнинг ўз фаолиятида учраётган турли муаммолар ечимини топиши уларнинг ҳуқуқий маданиятига ҳам боғлиқ. Тадбирда маслаҳатчиларнинг соҳага оид қонунлар бўйича билими ҳам синовдан ўтказилди. Иштирокчилар эркин мавзу бўйича ҳам ўз иқтидорини намойиш этди.

Тадбир доирасида маслаҳатчиларнинг иш фаолиятига доир фотоальбом, плакат ва стендлар, ҳунармандлик ишлари, миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Марҳамат Мақсудова ғолибликни қўлга киритди.

– Маҳаллада тинчлик-осойишталик, оила мустаҳкамлигини таъминлаш маслаҳатчи зиммасига катта масъулият юклайди, – дейди М.Мақсудова. – Бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда иш юритаётганимиз яхши самара бермоқда. Ўтган йили ҳудудда бирорта ҳам жиноятчилик қайд этилмади. Нотинч хонадонлардаги муаммолар ўз вақтида ҳал этилди. 7 оилавий ажралишнинг олди олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Нурли бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Алтингул Муҳамбетова иккинчи, Бухоро вилояти Ромитан тумани “Шўробод” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Саодат Ҳотамова ва Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Фарида Ҳайитматова учинчи ўринни эгаллади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар