Apple компаниясининг ҳали эълон қилинмаган iPad Pro планшети учун дисплейлар ишлаб чиқариш билан Sharp ва Samsung компаниялари шуғулланадиган бўлди. Бу ҳақда TechNews портали маълум қилмоқда.

Япониянинг Sharp компанияси дисплейларни асосий ишлаб чиқарувчиси бўлади. Мавжуд маълумотларга кўра, компания Apple учун дисплейларнинг тажрибавий партиясини ишлаб чиқарди. Samsung эса Apple нинг барча талабларини қондириш учун қўшимча деталлар партиясини ишлаб чиқарувчи иккинчи даражали компания бўлади.

Бундан ташқари, iPad Pro учун дисплейлар ишлаб чиқариш бўйича ўтказилган тендерда LG компанияси ҳам иштирок этган эди, бироқ Apple ҳозирча бу компаниянинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди.

Янги iPad Pro нинг дисплейи диагонали 12,9 дюймни ташкил қилиши мумкин.