"ИШИД" рус тилини билувчиларни ёллаш ишларига катта эътибор қаратмоқда.

12news.uz нашрининг хабар беришича, бу ташкилот Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги мамлакатлар аҳолисини кўпроқ миқдорда ўз сафига жалб этишни истамоқда.

Хабар қилинишича, "ИШИД" таркибида рус тилида сўзлашадиган аъзолар учун алоҳида "Фурат" номли гуруҳ ташкил этилган.

Бу гуруҳ твиттер, фейсбук ва ВКонтакте каби ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тарғибот олиб бормоқда. Гуруҳ ўзининг асосий эътиборини асосан Ўрта Осиё ҳудудидаги аҳоли вакилларига қаратган.