LG компанияси дисплейнинг вазнини анча камайтиришга имкон берадиган янги технология бўйича LCD-дисплейлар яратишини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот баёнотида айтиб ўтилди.

Ушбу технология Advanced In-Cell Touch (AIT) номини олди. Бу технология дисплейни анъанавий сенсорли дисплейлар каби ноутбукнинг юзасида эмас, балки ўзининг ичида жойлаштиришни кўзда тутади. Бу дисплейнинг оғирлигини 35 фоизга камайтиришга ва қалинлигини 25 фоизга юпқароқ қилишга имкон беради. Шунингдек, тасвир сифати яхшиланади. Бундан ташқари, дисплей ёт омилларга, масалан, сув томчисига таъсирчан бўлмайди.

LG ушбу янги дисплейга эга бўлган ноутбукларни жорий йилнинг икинчи ярмида чиқаришга ваъда бермоқда.