Logitech компанияси ўз номидан “tech” сўзини олиб ташлади

Технология 08 Июль 2015 2582

Компьютерлар учун клавиатура, сичқонча ҳамда бошқа кўплаб қурилмалар чиқарадиган Logitech компанияси ўз номини Logi’га қисқартирди. Шунингдек, компания ўз логотипини ҳам ўзгартирди.

Компания брендини ривожлантириш бўйича вице-президент Шарлотта Жонс бренд номидан “tech” сўзининг олиб ташланишига бугунги кунда технология деярли ҳамма жойда бор ва уни қўшиб ўтириш шарт эмаслигини сабаби қилиб кўрсатган.

Компания берган маълумотларга кўра, янги Logi бренди остида қурилмалар ишлаб чиқариш бугундан (08.07.2015) бошланади. 

Кўпроқ янгиликлар