Меҳнат вазирлиги “Ўзбекистонда ногиронлар ва ёлғиз қарияларга ижтимоий хизмат кўрсатиш” лойиҳасини амалга оширмоқда

Ўзбекистон 08 Июль 2015 1419

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури билан ҳамкорлиги доирасида “Ўзбекистонда ногиронлар ва ёлғиз қарияларга ижтимоий хизмат кўрсатиш” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. Лойиҳанинг асосий вазифаси юртимизда қарияларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасининг фаолият кўламини кенгайтириш ва ижтимоий хизмат кўрсатишда янги технологиялар, самарали хорижий тажрибани киритишда вазирликка кўмаклашишдир.

Ҳозирги вақтда, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалиётга тадбиқ қилиш доирасида вазирлик ходимлари ва лойиҳа ишчи-гуруҳи аъзолари бу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, кексаларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг янги тартибини тақдим этувчи давлат қарорларини ишлаб чиқиш билан шуғулланишмоқда.   Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, янги тартиб ҳар бир қарияга инвидуал ёндашувга; шифокорлар, ижтимоий хизматчилар, психологларнинг ҳар бир нафақахўр борасида ўзаро изчил ҳамкорликда иш юритишларига асосланади.

Британиялик ижтимоий ишлар бўйича магистр Абике Мэддисон, қариялар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига ихтисослашган. У вазирлик ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа ҳақида хабар топиб, кўнгилли сифатида лойиҳада иштирок этиш учун Ўзбекистонга келишга қарор қилди.

Абике Мэддисон лойиҳага келиб қўшилган куниёқ, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти катта илмий ходими Дилфуза Аниёзова ҳам лойиҳада кўнгилли сифатида иштирок этиш истагини билдирди. Дилфуза “Ўзбекистон Республикасида геронтологик хизмат ва қариялар ҳаётини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар” мавзуида докторлик иши устида иш олиб бормоқда. У мазкур лойиҳа қарияларга мўлжалланган тиббий ва ижтимоий хизматларни такомиллаштиришга хизмат қилишига ишонади.

Ўзбекистон 2014 йилда хайрия ишлари бўйича дунё рейтингида 135 мамлакат ичида кўнгиллилик ҳаракатлари бўйича тўртинчи ўринда деб топилган.  Зеро халқимиз меъзонларига кўра, инсон нафақат ўз вазифаларини виждонан бажариши, балки, Абике ва Дилфуза каби ўзини эзгу ишлар, халқ ва Ватанга бетаъма бахшида қилиши ҳам керак. 

Эзгу ишлар йўлида сиз қандай ёрдам бера олишингиз мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар