Месси терма жамоадаги иштирокини тўхтатиш ҳақида ўйламоқда

Спорт 08 Июль 2015 2097

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси терма жамоадаги фаолиятида танаффус қилиш ҳақида ўйламоқда.

Маълумотларга кўра, у бундай қарорга йирик халқаро мусобақаларнинг финалидаги мағлубиятлардан сўнг келган.

Месси 2014 йилги Жаҳон чемпионати ва 2015 йилги Америка кубогининг финал учрашувларида кумуш медал билан чекланди.

Маълум қилишларича, ҳужумчи ўзини ЖЧ-2018 саралаш мусобақаларида ўзини чақирмасликларини сўрамоқчи.

Месси бундан олдин ҳам, 2006 йилда шунга ўхшаш қарор қабул қилган, ўша йили Германиядаги мундиалдаги омадсизликдан кейин ҳужумчи Франция билан ўтказилган ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборганди.

Бироз олдин, Чилида ўтказилган Копа Америка финалида Мессининг оиласига маҳаллий мухлислар қай тариқа тажоввузкорона муносабатда бўлишгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳодиса ҳам унинг ушбу қарорига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Olé нашрининг хабар беришича, Месси сентябрь ойида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувлари ҳамда ЖЧ-2018 турнири учун саралаш босқичидаги бир неча учрашувларни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Месси "альбиселесте" таркибида 103 марта майдонга тушган ҳамда 46та гол урган.

Кўпроқ янгиликлар