Москвада «Селфи хавфли!» ёзувли белгилар пайдо бўлади

Жаҳон 08 Июль 2015 2228

Москва шаҳридаги баланд уйларнинг томлари, кўприклар ҳамда хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа объектларда селфининг хатаридан огоҳлантириб турувчи белгилар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ТАСС нашрида ёзилган.

"Бир қанча таҳлилчилар селфини ҳужжат асосида тақиқлашни таклиф қилишмоқда. Мен бундай қонун яратилиши эҳтимоли жуда паст деб биламан. Шунинг учун махсус жойларда одамларнинг ўзига бу ҳақда маълум қилиб турадиган, селфи усулида суратга тушиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган жойларда "Селфи хавфли" дея ёзилган белгилар ўрнатиш керак", дейди Москва давлат думасининг қонунчилик комиссияси раҳбари Александр Семенников.

Унинг фикрича, бу ишларни амалга ошириш учун шаҳар ҳокимиятидан махсус фармойишни кутиб ўтириш ҳам шарт эмас.

Маълумот учун, Россияда 2014 йил бошидан бери селфи ишқибозлари билан боғлиқ 100га яқин бахтсиз ҳодиса рўй бериб, ўнлаб ҳолатлар фожиали якун топган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар