Москвада яна учта IKEA дўкони очилади

Иқтисодиёт 08 Июль 2015 3674

Голландиянинг IKEA компаниясининг яна учта дўкони Москва шаҳрида иш бошлайди. Бу ҳақда Москва ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Наталья Сергунинанинг сўзларига суянган ҳолда РБК нашри хабар қилди.

Айтилишича, дўконлардан ташқари, компания йўл ва ижтимоий инфраструктура билан шуғулланади. Инвестицияларнинг умумий миқдори 50 млрд рублни ташкил қилади.

Дўконлар формати бироз ўзгариши, улар ҳажман кичикроқ бўлиши айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар