Москвада жойлашган ЗИЛ заводи ҳудудида ишлаб чиқариш биноларидан бирида ёнғин келиб чиқди. У ерда резина омбори жойлашган эди. Фавқулодда хизматларнинг хабар қилишича, ёнғин майдони 800 м ни ташкил қилади.
Ёнғин маҳаллий вақт билан 13:00да бошланди. Воқеа жойига ўт ўчирувчи ва қутқарувчи гуруҳлар етиб келди. Қўшни кўчаларда тирбандлик юзага келди.
Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.