МТС Москва метрополитенининг Таганск ва Сокольничий йўналишларида 42 Мбит/секунд тезликдаги мобиль интернет тармоғини ўрнатди. Шунингдек, Россияда биринчи марта учинчи авлод станцияларининг ўрнатилиши ҳисобига туннелларда антенна қопламаси кенгайтирилди. Бу ҳақда компания хабарномасида айтилмоқда.
Ушбу хизматларни кўрсатиш учун компания учинчи авлод станцияларини қўлламоқда.
“Пойтахт фойдаланувчилари ниҳоятда фаолдир – мижозларимиз томонидан Москва вилоятида қўлланадиган телефонларнинг ярмидан кўпи 3G тармоғига уланган, улар ишлатадиган интернет трафигининг ҳажми эса бир йил ичида икки баробарга ўсди. МТС тармоқни талаб кўп жойда ўстиришга ҳаракат қилмоқда”, – деди бу борада компаниянинг Москва бўйича директори Кирилл Дмитриев.