Ўзбекистон музей жамғармаси ягона миллий каталоги нодавлат музейларда сақланаётган экспонатлар ҳақидаги ахборот билан тўлдирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашри ёзмоқда.
Каталог тузиш ҳақида 2010 йили қарор қилинган. Унга мамлакатда мавжуд 200та музейда сақланаётган экспонатлар ҳақида маълумот киритилади. Бу музейлардан 135таси давлатга тегишлидир.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги сертификация ва компьютерлаштириш маркази музейшунос мутахассислар билан ҳамкорликда махсус дастурий таъминот – SKM MUZEY музей предметларини ҳисоблаш ва бошқариш тизимини яратди.
Санъат ихлосмандлари интернет орқали Ўзбекистондаги барча музейлардаги экспонатлар ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади.