"МЮ" ва "Бавария" Ди Мария билан Гётцени алмашиш бўйича музокара олиб бормоқда

Спорт 08 Июль 2015 1053

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Бавария" ўз ярим ҳимоячилари Анхель Ди Мария ва Марио Гётцени алмашиш бўйича музокара бошлади.

Sport Bild нашри маълумотларига кўра, "МЮ" Ди Мария учун 50 млн евро сўрамоқда. Бу футболчи ўтган мавсумда "Реал"дан 75 млн евро эвазига трансфер қилинганди.

"Бавария" эса ўтган мавсумни яхши ўтказа олмаган бу футболчи учун кўп пул сарфламаслигини билдирган ҳамда унинг ўрнига жамоада ўз таркибида ўйнаб кета олмаётган Марио Гётцени таклиф қилган.

Кўпроқ янгиликлар