Наманганда газ тармоғига ноқонуний уланган тадбиркор қамалди

Жамият 08 Июль 2015 2450

2010 йилда Наманган туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга ўтказиш инспекциясида “Зуҳриддин гавҳар” хусусий корхонасини расмийлаштириб, фаолиятини бошлаган тадбиркор Зоҳиджон Тўлқинов шаҳарнинг Ахсикент даҳасида пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
“Водийгазтаъминот” унитар корхонаси шаҳар филиали ходимлари томонидан 2011 йил июнь ойида ўтказилган текширишларда унинг корхонага зарар етказгани ошкор бўлиб, далолатнома тузилди. Шундан сўнг тадбиркор бир муддат фаолиятини тўхтатди, хом ғишт тайёрлаб юрди. 2013 йилнинг май ойида эса яна ноқонуний газга уланиб, пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни қайта бошлади.
Газ идораси Тўлқиновга нисбатан беш марта далолатнома тузди. Унинг унитар корхонага 69.672 млн сўм моддий зарар етказгани аниқланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, унга нисбатан суд тегишли ҳукмни чиқарган. Етказилган зарар тўла ундирилган.

Кўпроқ янгиликлар