Нигерия шимолида бомба портлаши оқибатида камида 25 киши, жумладан 2 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Портлаш содир бўлган штат губернаторининг айтишича, ушбу теракт “Боко Ҳарам” гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, портлашни террорчи-ҳудкуш аёл амалга оширган ва камида 40 киши ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, 50 дан кўпроқ киши шифохоналарга етказилган.

Штат губернатори одамларни гавжум жойларга, айниқса террорчиларнинг биринчи навбатдаги нишони бўлган масжидларга боришдан огоҳлантирмоқда. Мамлакатда охирги ҳафта ичида кўп сонли терактлар оқибатида 300 га яқин киши ҳалок бўлди.