2015 йилнинг 8 июлига келиб Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 100 минг нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази маълумот бермоқда.

Марказ берган статистик маълумотларга кўра, ҳозирда ҳар бир талабалик ўрни учун 1,7дан ортиқроқ абитуриентлар давогарлик қилишмоқда. Бакалавр йўналишига қабул режаси 57,9 минг нафар кишини ташкил этади.

Ўтган йилда Ўзбекистон олий ўқув юртларига жами 543 мингдан ортиқроқ абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинган. Ҳар бир талабалик ўрни учун ўртача 9 нафардан ортиқроқ одам тўғри келганди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари анъанага кўра ҳар йили 1 август куни бўлиб ўтади.