Ўзбекистонлик боксчилар Атираудаги мусобақада зафар қучишди

Спорт 08 Июль 2015 2609

2015 йил 6 июлда Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги спорт саройида бокс бўйича катталар ўртасида Қозоғистон бокс федерациясининг фахрий президенти А.А.Кулибаев шарафига халқаро мусобақа ўтказилди.

Мусобақада юқори ўринлар учун 9 та давлат – Иордания, Қирғизистон, Мўғилистон, Россия, Сурия, Тожикистон, Украина, Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчилари кураш олиб бордилар. Ҳаммаси бўлиб мусобақада 10 та медаллар комплекти ўйналди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада муносиб иштирок этди: 52 кг гача вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров 3:0 ҳисобида қозоғистонлик боксчи Бойназов устидан; 69 кг гача вазн тоифасида Одилбек Асланов 2:1 ҳисобида қозоғистонлик боксчи Манашев устидан; Меликўзиев Бектемир 75 кг гача вазн тоифасида 3:0 ҳисобида россиялик боксчи Фидурин устидан ва 91 кг дан юқори вазн тоифаси финалида Абдуллаев Мирзохиджон 3:0 ҳисобида иорданиялик Жохаис устидан ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритдилар. Шуҳрат Абдуллаев (81 кг гача) кумуш, Абдулхай Шерматов (52 кг гача) ва Элшод Расулов (81 кг гача) бронза медалларни қўлга киритдилар. Жамоа бош мураббийи Рустам Саидов, мураббийлар штаби аъзолари Истам Кабинов, Набижон Бойматов.
Мусобақанинг ҳакамлар ҳайъатига ўзбекистонлик ҳакам Шерзод Ахмедов ҳам кирди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар