Путин Ҳиндистон бош вазирига йога билан шуғулланиб кўришга ваъда берди

Жаҳон 08 Июль 2015 3069

Россия президенти Владимир Путин Уфада бўлиб ўтаётган БРИКС ва ШҲТ саммитида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашуви давомида Модига ўзининг спорт тайёргарлигидан келиб чиққан ҳолда йога билан шуғулланиб кўришга ваъда берди.

Россия БМТда Ҳиндистоннинг халқаро йога кунига асос солиш таклифини қўллаб-қувватлагани ва Россияда бу байрамнинг кенг нишонлангани учун Моди Россияга билдирган миннатдорчилигига Путин шу тариқа изоҳ берди.

“Шуғулланмаганим битта йога қолди. У ўзига жалб қилмаслигининг иложи йўқ. Мен ўз спорт тайёргарлигим даражасидан келиб чиқиб йога билан шуғулланиш учун нимага қодирлигимни синаб кўраман”, деб айтди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, “ҳақиқий йогларга қараганингда улар каби мукаммаликка эришишнинг иложи йўқдек туюлади ва айнан шу ҳолат сени йога билан шуғулланишдан тўхтатади”.

Владимир Путин спортга муҳаббати билан танилган. 2014 йилда Каратэ-до халқаро ташкилоти раҳбариятининг олий органи Кекусин-кан Путинга юқори усталик даражаси – 8-данни берди.

Путин, шунингдек, дзюдо ва самбо бўйича спорт устаси ҳисобланади. Путин 2006 йил сентябрда Европа дзюдо иттифоқининг фахрий президенти этиб тайинланди, 2010 йилда эса Жанубий Кореянинг Ёнин университетининг “Дзюдо соҳаси доктори” фахрий дипломи билан тақдирланди.

Владимир Путин ҳанузгача дзюдо билан шуғуланишни давом эттириб келади ва Россия дзюдо федерациясига кўмак кўрсатиб келади. 2013 йилда Путин тхэквондо яккакураш тури бўйича фахрий 9-дан соҳибига айланди.

Шунингдек, Путин хоккей ҳам ўйнаб туради. Жорий йилнинг 16 май куни Путин Тунги хоккей лигасининг гала-учрашувида иштирок этиб, рақиблар дарвозани 8 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар