Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг катта акаси Калийбек Шаршенов 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Атамбоевнинг матбуот котиби Жанар Акаевга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди

Акаевнинг айтишича, Шаршенов 8 июль кундуз куни ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.

РИА “Новости” маълумотларига кўра, Қирғизистон президентининг 8-10 июль кунлари Уфада бўлиб ўтадиган БРИКС ва ШҲТда иштироки бекор қилиниши ҳозирча муҳокама қилинмаган.