Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Ғарбни "ИШИД" гуруҳига ёрдам беришда айблади. Унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирди.

Грознийда бўлиб ўтган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, туман ҳокимлари ва диний етакчилар билан учрашув чоғида у Ғарб жангариларни исломни дискредитация қилиш учун қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди.

“Улар ҳақида нима дейиш мумкин? Улар 12 ёшли болаларни одамларни отишга мажбур қилса, 9 ёшли қизларга уйланса. Мусулмон эмас, ҳатто худосиз ҳам бундай пасткашликка қодир эмас. Бу одамлар зомби мисоли, уларни бундай жиноятларга махсус тайёрлайдилар”, – таъкидлади Чеченистон етакчиси.

“Бу шайтонларни Ғарбнинг тегишли институтлари ишлайди, улар жангариларга ҳомийлик қилиб, энг провокацион хатти-ҳаракатларга ундайди”, – қўшимча қилди Қодиров.