Қурилиш ташкилотининг бирйўла икки раҳбари судланди

Жамият 08 Июль 2015 3305

Тошкентни водий билан боғлаб турган Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг қурилиш ишларига ажратилган пулларнинг бир қисмини ўзлаштирган раҳбарлар ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ахборот берди.
Айтилишича, Илёс Ҳамроқулов, Шавкат Латипов ва Илёс Ёқубовлар “Олмазор” тажриба механика таъмирлаш ёрдамчи ишлаб чиқариш давлат корхонасида ишлаб келган.
2009 йил 1 августдан 2011 йил 1 июлгача корхона раҳбари сифатида ишлаб келган Жалилов цемент-бетон қоплама ишларини бажариш учун республика йўл жамғармаси билан шартнома имзолаган. Унга кўра, корхона ишчилари жами 12.753 млрд сўмлим ишларни пудрат шартномаси асосида бажаришлари, таъмирланиши белгиланган йўлларга 24 см қалинликда бетонли қоплама ётқизишлари керак эди. Аммо раҳбарнинг кўрсатмасига биноан ишчилар қопламани белгиланганидан 4 см юпқароқ қилиб ётқизишган. Ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилган.
Иш ҳамжлари лаборатория шароитида ўрганилганида йўлларнинг мустаҳкамлиги 69 фоизни ташкил этди. Корхона раҳбари 991.533 млн сўмлик иш ҳажми сифатсиз бажарилишига сабабчи бўлгани аниқланди.
2013 йилнинг 19 апрелидан 2014 йилнинг 17 январигача корхонага раҳбарлик қилган Латипов ҳисобчи Ёқубов билан Янгийўл туман ДСИга 2013 йил якуни бўйича тақдим этган ҳисоботларда қалбакиллика йўл қўйгани, 17.879 млн сўм солиқни тўламагани аниқланди.
Бу уч шахс судланиб, тегишли жазога ҳукм қилинди. Улар томонидан давлатга келтирилган 63.424 млн сўм зарар тўла қопланди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар