"Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Қатарнинг "Ал-Жаиш" клуби билан уч йиллик шартнома имзолади.

Бу ҳақида араб клубининг расмий твиттери хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Рашидов "Ал-Жаиш" билан уч йиллик шартномага имзо чеккан.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисининг трансфери 2 миллион доллар ташкил этгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рашидовга шунингдек, Саудия Арабистони клублари ҳамда Франциянинг "Нант" клубидан ҳам таклиф тушган. бироқ Сардор айнан Қатар клубини танлаган эди.