Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ва атом энергетикаси масалаларини муҳокама қилганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

“Эркин савдо ҳудудини тайёрлаш ва у бўйича келишув тузиш борасида Ҳиндистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳамкорлиги ҳақида гапирилди. Бу мавзу фаол кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, аниқ лойиҳалар, атом энергетикаси ҳақида кўп гапирилди. Бу соҳанинг истиқболлари яхши” , деб айтди Песков.

Песков, шунингдек, Моди Россияга кузда келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.