Москвада Гурам Ташкентский лақабли ўғрилар сардори қўлга олинди. У гиёҳванд моддалар савдосида айбланмоқда.

Россия ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, 39 ёшли жиноятчининг асл исми Гюрсель Сайфулов. Унинг уйида ўтказилган тинтувда гиёҳванд моддалар топилди.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.