Россиянинг Киров вилоятида омборхонани таъмирлаш пайтида 15 йиллик одам скелети топилди

Жамият 08 Июль 2015 4225

3 июль куни Россиянинг Киров вилояти Ички ишлар вазирлиги бошқармаси тергов идораларига Гоньба қишлоғида яшовчи аёл ўзининг омборхонасида одам қолдиқларини топгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига тергов бошқармаси ходимлари етиб келганлар. Текширув натижаларига кўра омборхонанинг еридан бошидан жароҳат олган эркак кишининг скелет қолдиқлари топилган.

Терговнинг аниқлашича, 2000 йилгача бу уйда эркак ва аёл бирга яшаган. Кунлардан бирида улар орасида жанжал чиққан, эркак ўз маъшуқасини ура бошлаган. Уларникида меҳмонда бўлган аёлнинг марҳум эрининг укаси аёлни ёнини ола бошлаган.

Тергов тахминига кўра, эркаклар ҳовлига чиқиб, бир-бирлари билан муштлашиб кетишган. Аёл уларнинг кетидан чиқиб, уларни тинчлантирмоқчи бўлган. Аёлнинг айтишича, муштлашув пайтида марҳум эрининг укаси икинчи эркакнинг бошига бир неча марта таёқ билан урган.

Буни кўрган аёл қўрқиб кетиб, уйга кириб кетган ва уйдан қочиб кетган. У шу қочганча Малмиж шаҳрида битта халатда ўзига келган, шундан кейин у икки йил давомида руҳий касалликлар шифохонасида даволанган. У ўшавоқеадан кейин ўзи билан яшаган эркак ва марҳум эрининг укасини кўрмаган.

Терговчиларнинг аниқлашича, ўша воқеадан кейин эркак қидирувга берилган. Бир қанча вақтдан кейин уйда ёнғин чиққан. Бу ёнғинда аёлнинг марҳум эрининг укаси ҳалок бўлган. Аёл эса шифохонадан чиққач, ушбу уйни ҳозирги эгаларига сотиб юборган.

Айни пайтда эркакнинг шахсини аниқлаш бўйича бир қатор экспертизалар ўтказиш белгиланди. “Қотиллик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар