Бироз олдинроқ Тожмурод Агамуродовни истеъфога чиқарган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси унинг ўрнига Баҳром Ҳакимов тайинланишини маълум қилган. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар берди.

Яқин вақт ичида ушбу мутахассис "Динамо" бош мураббийи сифатида расман таништирилиши айтилган.

Баҳром Ҳакимов ўз вақтида "Насаф" жамоаси билан муваффақиятли фаолият олиб борганди.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" жамоаси бош мураббийлиги учун Азамат Абдураимов, Камол Газзаров, Ислом Аҳмедов, Сергей Ковшов, Рустам Забиров, Сергей Арслонов ва Александр Волков каби бошқа бир қатор мутахассислар номзод сифатида қаралмоқда эди.