Samsung компаниясининг 2015 йилнинг 2-чорагидаги даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга камроқни ташкил қилди, деб маълум қилмоқда Wall Street Journal нашри.

Шу тариқа Samsung етти чоракдан бери даромадларида пасайишни қайд қилмоқда.

Шунингдек, компаниянинг Galaxy S6 флагман смартфони савдоси компания кутганидан анча камроқни ташкил қилди. Апрель ойида омма ушбу қурилмани яхши кутиб олганига қарамасдан, ушбу янги моделга талаб паст кўрсаткичларни қайд этди. Бироқ компания 3- ва 4-чоракларда талабнинг ошишига умид билдирмоқда.