Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси аъзоси Светлана Радзивил Венгрияда ўтказилган Гран-Прида кумуш медал совриндорига айланди.

Радзивил 1,88 метр баландликдан сакраб ўтган ҳолда иккинчи натижани кўрсатган.

Székesfehérvár Gyulai istván Memorial — Hungarian Athletics Grand Prix номли бу турнирда 1,91 метрлик натижани қайд этган россиялик Ирина Гордеева ғолиб бўлган. Учинчи ўрин эса Болгария вакиласи Мирела Демирага (1,84 метр) насиб этган.