2015-2017 йилларда “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси пойтахт шаҳар энергия ва иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилади. Бу ҳақда "Газета.Уз" хабар бермоқда. Лойиҳа тўртта газ-турбина мосламаларининг қурилишини кўзда тутади. Улардан ҳар бирининг қуввати 27 мВтни ташкил қилади.
Лойиҳа реализацияси йилига қўшимча равишда 946 млн кВт/соат энергия ишлаб чиқаришга имкон беради.
Компания маълумотларига қараганда, ҳозир лойиҳа кредиторларидан бири – Япония халқаро ривожланиш агентлиги (JICA) ёрдамида тадқиқий ва техник ишлар олиб борилмоқда.