Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида бўлиб ўтаётган БРИКС саммити доирасида Буюк ипак йўлига бағишланган кўргазма очилди.

Очилиш маросими вақтида нутқ сўзлаган Россия федерацияси Маданият ишлари вазири Владимир Мединский "авлодлар бошлаган тарихий анъаналар"ни давом эттиришга чақирган.

"Қадим замонларда давлатларнинг ривожланиши хавфсизликни сақлаш ва тинчликни таъминлаш билан боғлиқ эди. Кейинроқ одамлар савдо-сотиқ жанглардан кўра қизиқроқ эканини тушунишган", дейди Маданият вазири.

"Марказий Евроосиё анъанавий маданияти: Буюк Ипак йўлининг мероси" номини олган ушбу кўргазмада либослар, заргарлик, буюмлари ва маиший буюмлар, шу жумладан, 400дан ортиқ экспонат намойиш этилади.

Кўргазма халқаро муносабатлар ва маданиятлар алмашинуви бозорлар орқали шаклланганини кўрсатиб беришни мақсад қилган.

Кўргазмага Россия этнография музейидан дунёдаги энг катта этнографик тўпламлар олиб келинган. Кўргазма 30 август қадар давом этади.