3 июль куни Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида бошланган XXVIII ёзги Универсиада ўйинларининг тўртинчи кунги ўйинларидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳали медалга эга бўлмади.

“Универсиада-2015” ўйинлари 14 июль кунигача ўтказилади ва унда 120 давлатдан келган 12.000 нафар талаба спортчилар спортнинг 21 турида ғолиблик учун баҳс юритмоқда.

Бутунжаҳон Универсиада-2015 ўйинларида Ўзбекистон шарафини 31 нафар спортчи Академик эшкак эшиш, Енгил атлетика, Таэквондо (WTF), Теннис, Қиличбозлик, Спорт гимнастикаси, Бадиий гимнастика ва Дзюдо каби спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ватан шарафини ҳимоя қилмоқда.

Шу вақтгача 39 терма жамоа аъзолари медаллар ҳисобини очишган.

Биринчи ўринда 20та олтин, 13та кумуш ва 11та бронза медалини қўлга киритган мезбонлар жойлашишган.
Хитой терма жамоаси 14та олтин, 8та кумуш ва 7та бронза билан иккинчи ўринда кетмоқда.
Японияликлар медалларнинг жами сонига кўра, хитойликлардан устунроқ бўлишсада, медаллар сифати бўйича учинчи ўринда қолишган (13та олтин, 13та кумуш, 17та бронза).

Кучли ўнликда АҚШ (12та олтин, 8та кумуш, 9та бронза), Россия (11та олтин, 17та кумуш, 16та бронза), Франция (8та олтин, 3та кумуш, 4та бронза), Италия (5та олтин, 6та кумуш, 8та бронза), Украина (4та олтин, 9та кумуш, 4та бронза), Литва (4та олтин, 1 кумуш, 2 бронза), Буюк Британия (2та олтин, 3та кумуш, 3та бронза) терма жамоалар ўрин олишган.

Туркия 1 олтин ва 3та бронза билан 21 ўринда, Қозоғистон 1 олтин ва 2 бронза билан 22 ўринда қайд этилган.