Ўзбекистон яқин кунлар ичида “Ангрен” логистика марказидаги давлат улушининг 49 фоиз акцияларини хорижий инвесторга реализация қилади. Бу Ўзбекистон президентининг 2015 йил 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан белгилаб берилган.
Автомобиль ва темир йўл етказувларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган “Ангрен” логистика маркази 2010 йили Облиқ темир йўл станцияси негизида ишга туширилган эди. Унинг асосий вазифаси юкларни қабул қилиш, уларни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига Қамчиқ ва Резак довонлари орқали етказишдир.
Юк операцияларининг белгиланган қуввати йилига 4 млн тоннани ташкил қилади.